ТОҒ ЭТАГИДАГИ ОЛМОСВОНЛИКЛАР УЗОҒИ ЯҚИН БЎЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

"Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" тамойили асосида аҳоли саломатлигини сақлаш юртимизда устувор вазифалардан бирига айланди.

 Каттақўрғоннинг 19 та олис ва чекка ҳудудида контейнер усулида тиббий пунктлар ташкил этилмоқда.

Бургансой, Янгиобод, Қушбеги ва Тарнов маҳаллаларида ана шундай ихчам ва беморларга энг зарур тиббий хизматлар кўрсатилиши учун барча шароитлар яратилган контейнерлар фойдаланишга топширилди. 

Очилишида туман ҳокими ўринбосари Дилшод Исмоилов, раҳбарлар, ҳудуд депутатлари, нуронийлар ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Бургансой маҳалласи Олмосвон қишлоғи аҳолиси авваллари тиббий хизмат учун узоқ масофа юриб Мойбулоққа ёки туман марказига боришига тўғри келар эди. Тиббий хизмат кўрсатувчи контейнер аҳолига қулайлик яратиши баробарида узоғини яқин қилди.

Кўрсатилаётган бу эътибор ва ғамхўрлик тиббиётдаги ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM