Туман Молия бўлими мудири М.Оббозовнинг маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик ижроси ҳамда 2022 йил IV чорак режалари тўғрисидаги ҳисоботи

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил даромадларини режаси
99 млрд 737 млн. 800 минг сўм, 2022 йил  9 ойликда даромадлар режаси 77 млрд  636 млн. 876 минг сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 84 млрд 608 млн. 698 минг  сўмга даромадлар режаси бажарилди яъни 6 млрд  971 млн.   822 минг сўмга даромадлар режаси ортиғи билан бажарилди. Режага нисбатан 109  фоизни ташкил этди, шундан III чорак даромадлар режаси  25  млрд 025 млн. 500 минг сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 27 млрд 008 млн. 845 минг  сўмга даромадлар режаси бажарилди яъни 1 млрд 983 млн. 402 минг сўмга даромадлар режаси ортиғи билан бажарилди. Режага нисбатан 108,0  фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098 сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаларини қамраб олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб жумладан: 2022 йилнинг ўтган 9-ойлик давомида жойларда ўтказилган ўрганишларда солиқ ва тушумларнинг 6 та тури бўйича 2181 ҳолатда жами  3 млрд 647 млн. 522 минг сўм миқдорида туман маҳаллий бюджетига ундириладиган қўшимча даромад манбалари аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан молия бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва туман ДСИга 12 та юборилган тақдимномаларга асосан, кўрилган чоралар бўйича солиқ идораси томонидан ҳеч қандай жавоб хатлари берилмади. (Рўйхат 1-иловага асосан)

2022 йил IV-чорак даромадлар режаси 21 млрд 852 млн. 774 минг сўмни ташкил этади ва солиқ турлари бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган:

 

Даромад номи

Солиқ коди

Режа

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

3 111 100

4 908 800,0

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тадбиркорлар) даромадидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ

3 111 401

485 300,0

Юридик шахслар нингфойдасига солиқ

3 112 101

393 700,0

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

3 112 501

3 126 200,0

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

3 131 101

4 078 800,0

Ер солиғи

 

1 801 724,0

Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган ерлар учун юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи

3 131 203

475 200,0

Қишлоқ хужалигига оид ерлар (юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги хўжаликлардан тушадиган ер солиғидан ташқари) учун жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи

3 131 204

1 326 524,0

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

3 136 101

659 300,0

Сотувдан солиқлар

3 141 201

2 893 100,0

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, жумладан, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари, сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ

3 145 204

1 149 800,0

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус туловлар

3 146 106

520 600,0

Йиғимлар

3 422 201

2 876 650,0

Жами даромадлар

 

21 850 924,0

 

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ

2022 йилги туман маҳаллий бюджет параметрлари 9 ойликда  172 млрд 476,1 млн сўмга тасдиқланган бўлиб, маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми бўйича касса харажати 216 млрд43,0 млнсўмни ташкил этди.

Жумладан

Иқтисодиёт бўйича харажатларга                               – 8102,0 млн сўм

Умумий таълим харажатларига                                    – 9755,1 млн сўм

Мактабгача таълим  харажатларига                              – 18589,6 млн.сўм

Маданият ва оммавий ахборот воситаларига                – 3703,8 млн сўм

Соғлиқни сақлаш соҳасига                                            – 54037,2 млн сўм

Жисмоний тарбияга                                                      – 1393,5 млн.сўм

Ижтимоий таъминотга                                                  – 67453,8 млн сўм

Фуқороларни ўзини-ўзи бошқариш харажатларига      – 5565,4 млн сўм

Ҳокимият ва Бошқарув органларига                             – 16834,8 млн.сўм

Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатлари               – 2992,8  млн.сўм

Бошқа сарф харажатларга                                             – 27615,0 млн сўм

маблағ харажат қилинган.

Бюджет жараёнида III-чоракда махаллий бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси харажат моддаларига 1-иловага асосан белгиланган тартибда ўзгаришлар киритилди. Каттақўрғон тумани ҳокимнинг 2022 йил 23 июндаги 2022-281-7-96-МТ-сонли қарорига асосан Каттақўрғон туман мактабгача таълим ташкилотининг 2022 йил 23 сентябрдаги  “Опен буджет (фуқаролар ташаббуси) томонидан қурилишга тушган, ҳозирги кунда қурилиш ишлари тугаганлиги” инобатга олиб 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига янги жиҳозлар билан таъминлаш учун 150,0 млн.сўм маблағ талаб этилмоқда.

Халқ таълими бўлимининг 2022 йил 24 сентябрдаги 334/1-22-сонли хатини инобатга олиб, Халқ таълими бўлимига қарашли 48-сонли умумтаълим мактабининг эшик деразаларини алмаштириш учун 100,0 млн.сўм, 73-сонли мактаб асосий биносининг том қисмини таъмирлаш учун 125,0 млн.сўм ва мактабнинг филиалига хожатхона қуриш учун 50,0млн.сўм, 84-сонли мактаб филиали иссиқлик тизимини таъмирлаш учун 45,0 млн.сўм, 65-сонли мактаб филиалини пол қисмини таъмирлаш учун 80,0 млн.сўм, 16-39-сонли умумтаълим мактабларининг ўқув биноларини жиҳозлаш учун  200.0 млн.сўм ва умутаълим мактабларига чиқинди контенерлар сотиб олиш учун
100,0 млн.сўм ҳамда бўлимнинг эксплуататсия ходимлари томонидан мактабларни иссиқлик тизимларини таъмирлаш (радиаторлар ва иситиш қозонлари сотиб олиш) учун 150,0 млн.сўм жами 850,0 млн.сўм қўшимча маблағ талаб этилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасининг 2022 йил сентябрдаги хатига асосан, чиқиндиларни тозаловчи ускуна қуриш учун 2136,0 млн.сўм қўшимча маблағ талаб этилмоқда.2022йилги туман маҳаллий бюджетининг ижроси жараёнида ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган бюджет маблағларини иқтисод қилиган қисмини 1-иловага асосан чегириб олиш ҳамда 2-иловага асосан қайта йўналтирилсин.

Турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга яъни ижтимоий нафақалар учун 67 млрд 453,8 млн.сўмни ташкил этиб, шундан вояга етмаган 16 (18) ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақа тўловлари учун 65 млрд. 651,9 млн. сўм, кам даромадли оилаларга бериладиган ҳар ойлик ёрдам пули учун 1 801,9млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

Туманда 2022 йил 1-январ холатига қолган эркин қолдиқ 9 040,0 млн сўм маблағ шакллантирилди, бу маблағлар Халқ депутатлари Каттақўрғон туман  Кенгаши қарорларига асосан йуналтирилди. Жумладан янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчиларига ноутбук ва прентер, маҳаллаларга мебел жихозлари, ёшлар етакчиларига планшетлар харид қилиш учун561,6 млн.сўм, “Муҳаммад Амири Наққибек” маданий мерос обидаси базасида тарихий улкашунослик музейи моддий техника базасини кенгайтириш ва таъмирлаш учун100,0 млн.сўм, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси учун 271,0 млн.сўм,ўтган 9-ой давомида “Темир дафтари” жамғармасига 2 424,0 млн сўм, “Ёшлар дафтари” жамғармасига 2 149,0 млн сўм, “Аёллар дафтари” жамғармасига 2 575,0 млн сўм жами 7 148,0 млн.сўм, “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси учун 4299,0 млн.сўм, тумандаги маҳалла биноларини таъмирлаш ва жихозлаш учун 198,0 млн.сўм, йўналтирилди бундан ташқари вилоят маҳаллий бюджети эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан қўшимча 1 131,5 млн сўм тумандаги 13 та маҳалла биноларини таъмирлаш ва жихозлаш учун ажратиб берилди.

2022 йил туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан  “Аёллар дафтари” жамғармаси “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳамда “Темир дафтари” жамғармаларининг ҳар бирига 478,4 млн сўмдан ва “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига
956,7 млн сўм маблағлар ўтказиб берилди. Бундан ташқари
“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига қарашли
1-ихтисослашган мактаб интернат биносини таъмирлаш мақсадида қурилиш моллари олиш учун 700,0 млн сўм маблағлар юналтирилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил III-чорак якунлари бўйича даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми 1 984,2 млнсўмни ташкил этган бўлиб ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқороларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қуллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида”ги 312-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида”ги 145-сон қарорилари ҳамда Халқ Депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг 2022 йил 22 июлдаги “Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил III-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган маблағларидан фойдаланиш  тўғрисида”ги VI-67-218-7-96-K/22-сонли қарори ижросини таъминлаш учун 30%, “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 15% дан ажратилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида”ги 779-сон қарорига асосан 3 фоизи миқдоридаги ажратма жамғармага ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12-сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарорига мувофиқ мукофот пулларини тўлаб бериш, “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига қарашли1-ихтисослашган мактаб интернат биносини таъмирлаш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ташаббусли бюджет бўйича

2022 йил 1 мавсум давомида овоз бериш жараёнида фуқоролар ўз лоиҳа таклифини муносиб қўллаб қўвватладилар. Туманимиз бўйича жами 81 425 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 13 та лоиҳа ғолиб деб топилди, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги 197 сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қўвватлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна тўртта лоиҳалар ғолиб деб топилди ва қўшимча 2 810,0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб 2022 йил 1-босқичида туманимизда жами лоиҳаларни амалга ошириш қиймати 11 950,0 млн.сўм бўлган 17 та лоиҳа ғолиб бўлиб бугунги кунда ушбу лойиҳалар бўйича сотиб олиш ва қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилмоқда.

2022 йил 2 мавсумида туманимиз фуқоролари томонидан жорий йилнинг июль ойида жами 136 та лоиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан лоиҳа таклифлар ўрганиб чиқилди ва 29 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди, 107 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди. Овоз бериш жараёнида фуқоролар ўз лоиҳа таклифини муносиб қўллаб қўвватладилар. Туманимиз бўйича жами 52 325 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 33 852 та овоз тўплаган 6 та лоиҳа ғолиб деб топилди,

Жумладан:

-Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар - 4 та;

-Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 2 та 

Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 2022 йил 1 январ ҳолатига 693,6 млн сўм маблағ бўлиб 2022 йил 1 октябрга қадар жамғармага 18 095,1 млн сўм маблағ ўтказилган. 2022 йил биринчи ва иккинчи мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳалар учун жами 18 616,4 млн сўм маблағ ўтказиб берилган бўлиб жамғармада 172,3 млн сўм маблағ қолган.

Ўзбекистон Республикази Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги               ПҚ-409-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил июль-сентябр ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 2 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1 700,0 млн.сўм маблағни ажратилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM