СОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугунги кунда Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тумандаги  2 172 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан, 1 897 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 858 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 570 та, солиқ режимини танлашда 34 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 256 та, 121 688 961,59 сўмлик ҚҚС солиғидаги мавжуд ортиқча тўловни қайтаришда 1 та, 372 887 440 сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 87 та, 173 822 460 сўмлик солиқ қарздорлиги муддатини узайтиришда 91 та тадбиркорга амалий ёрдам берилди.

Масалан, "AZIZBEK" XK корхонасига юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи хисоботларини қайта тўғирлаб, тақдим этишга кўмаклашилди ҳамда 53 246 056,52 сўм банк ҳисоб рақамига қайтарилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM