Спорт соғломлаштириш одамлар ҳаёт тарзига кириб бормоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугунги кунда туманда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ёшларнинг истеъдод ва қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда туманда жами 422 та спорт иншооти жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш йўлида хизмат кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 2 та стадион, 69 та спорт зали, 79 та баскетбол, 96 та волейбол, 69 та гандбол, 75 та футбол майдони, 31 та мини футбол майдонлари, шундан 12 таси сунъий қопламали футбол майдончаларини ташкил қилади. Ушбу спорт иншоотларида бир кунлик қамров 14 минг 380 нафарни ташкил этади.

Туманда 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 12 та тури бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 310 нафар мураббий бўлиб фаолият кўрсатиб, шундан 53 нафари хотин-қизлардир.  
Албатта, бу борада олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилда туманимиз ёшлари республика ва халқаро  миқёсидаги турли чемпионат ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, 2 та олтин, 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Улар орасидан олимпия спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган 1 нафар боксчи Мурод Алиев жорий йилда Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият факультетига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинди. 

Шунингдек, туманда аҳолининг турли қатламлари ўртасида 2018 йилнинг 10 ойи давомида жами 397 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга  66 мингдан ортиқ иштирокчилар жалб этилган, улардан 29 минг нафардан ортиғини хотин-қизларни ташкил этди. 

Шундан, вояга етмаганлар ўртасида 239 дан кўпроқ оммавий спорт мусобақалари ўтказилиб, уларга 33 минг нафардан ортиқ вояга етмаган ёшлар жалб этилган, шундан 12 минг нафардан ортиғини қизлар ташкил этди. 

Жумладан, 1-6 октябрь кунлари "Ёшлар ҳафталиги", 8-13 октябрь кунлари "Хотин-қизлар ҳафталиги", 15-20 октябрь кунлари "Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги" ва 22-25 октябрь кунлари "Таълим муассасалари ҳафталиги" спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда 12 та спорт мусобақалари ва тадбирлари ташкил этилиб, жами 1900 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Бундан ташқари, 25-30 октябрь кунлари спортнинг бокс тури бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди. Ушбу мусобақада Республикамизнинг 8 та вилояти ва қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан жами 204 нафар спортчилар қатнашди. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM