ФУТБОЛ ВА МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ДХХ КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўтган ой аввалида «Беш ташаббус» олимпиадаси доирасида Давлат хавфсизлиги хизмати соврини учун Каттақўрғон  туманидаги 69 та маҳаллаларда футбол ва мини футбол мусобақаларига старт берилганди.

Бир ойдан ортиқ вақт мобайнида 16-30 ёшдагилар ўртасида ташкилланган мазкур ўйинлар ниҳоятда қизиқарли кечди. Футбол бўйича мусобақанинг финал босқичига 3 та жамоа  етиб келди.  Валижон, Мелихўжа ҳамда Нисбат маҳаллалари жамоалари ўртасидаги беллашув Валижон маҳалласи  ёшларининг ғалабаси билан якунланди. Жамоа вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этган сектор раҳбарлари спортсевар ёшларга бундан кейинги беллашувларда ҳам омад тилашди.

Шунингдек, мини футбол мусобақаларида ўғил болалар ўртасида Мадраса маҳалласи ва қизлар ўртасида Нисбат маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди ва жамоалар муносиб тақдирландилар.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM