ҚИЗЛАР КУНИ НИШОНЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюсиясига асосан, 11 октябрь – Халқаро қизлар куни сифатида дунёнинг кўплаб давлатларида, жумладан, бизнинг мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда.

Ушбу сана муносабат билан Каттақўрғон тумани 17-мактабда тадбир ўтказилди. Унда “Сенинг ташаббусинг - сенинг келажагинг учун” шиори остида ёш қизлар форуми, “Заковат” интеллектуал ўйинини, “Янги Ўзбекистонда қадрият улуғ!” акцияси доирасида учрашувлар, “Мен зўравонликка қаршиман!” шиори остида иншолар танлови, “Келажакдаги касбимда бир кун” мавзусида семинар - тренинглар, “Аёллар бизнесига бир қадам” шиори остида бизнес тренинглар, спорт мусобақалари, қизларнинг ижодий ишлари кўргазмалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ғолиблар туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва туман Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдирландилар.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM