КОРРУПЦИЯ-ИЧКИ ДУШМАН, СОҲТА ДЎСТ…

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда, давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф равишда пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.

Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Президентимиз томонидан коррупция масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, жамиятни “ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш” зарурияти хақидаги фиклари бу борада айтилган энг тўғри фикр, деб тан олинганлигини эътироф этишимиз лозим.

Ҳокимият тизимида коррупцияга қарши кураши билан боғлиқ фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Айнан шу вазифаларнинг амалга оширилишида ўз олдимизга коррупциявий хавф-ҳаракатларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз. Ушбу чора-тадбирларга эътибор қаратадиган бўлсак, биринчи навбатда, тизим ходимларини коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тўлиқ таништириб чиқиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш.

Чунки ҳар бир ходим амалдаги қонун ҳужжатлари мазмун- моҳиятини билмас экан, коррупцияга қарши курашишни ҳам билмаслиги аниқ. Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлиги юзасидан ҳар бир ходим билан алоҳида суҳбат олиб бориш, ҳокимиятга ташриф буюраётган фуқаролар билан этика, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилан ҳолда муомалада бўлиш, ҳар бир туманда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлими ва диний идоралар ходимлари билан бирга семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда. 

Алишер Исломов, туман ҳокимлиги бош юрисконсулъти.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM