Барча тумандошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Ватанимиз тинчлиги, фуқаролар хавфсизлиги йўлида қилаётган машаққатли ва зарур меҳнатингиз учун сизга миннатдорлик билдирамиз.
Барчангизга мустаҳкам ирода, куч-қувват тилаймиз, ҳатто энг қийин онларда ҳам яқинлар меҳри, атрофдагилар эҳтироми сизга кўмакдош бўлсин.
Ўзингизга ва қалбингизга яқин инсонларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва барча ишларда муваффақият тилаймиз. Ҳар кунингиз файзу-баракага, самимий қувонч ва ижобий туйғуларга бой бўлсин!
Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов