Каттақўрғон: Кун бўйи Мелихўжаликлар муаммо ва таклифлари тингланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мелихўжа маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” давлат дастури доирасида ривожлантириладиган, бунда кўп йилдирки, аҳолини қийнаб келаётган ташвиш ва муаммоларга ечим топиладиган бўлди. Бу асосан, ҳудуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмири ва ободонлиги, ижтимоий соҳа иншоотлари фаолиятига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш орқали маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилаш каби жиҳатларни қамраб олмоқда.  

Бугун эрта тонгдан то кун ботгунга қадар туман ҳокими Жамшид Насриддинов бошчилигида сектор раҳбарлари ва халқ қабулхонаси мудири Мелихўжа маҳалласида бўлиб, Энамяхши-2, Энамяхши, Тонг қўрғони ва Мелихўжа қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, маҳалла аҳлининг фикр-мулоҳазалари,  муаммо ва таклифларини тинглади. 

Бу ерда нафақат ободонлаштириш, балки тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, муносиб шароит яратиш кераклиги айтилди. Шундагина “Мелихўжа” ҳақиқий намунали маҳаллага айланади, дейилди мулоқотда.

Жумладан, ушбу маҳалла инфратузилмасини яхшилаш - ички йўлларни шағаллаштириш, электр таъминотини яхшилаш мақсадида трансформаторларни таъмирлаш, симёғоч устунларни темир-бетон устунга алмаштириш, янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатиш, газ қувурлари тармоғини таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш,  уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, болалар майдончаси қуриш, мактаб, боғчаларни таъмирлаш, маҳалла биноси қуриш каби кенг миқёсда бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Бир сўз билан айтганда, қисқа муддатда Мелихўжа маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида ҳар жабҳада намунали, кўркам ва замонавий ҳудудга айлантирилади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM