Пенсия жамғармасига йўлланган саволлардан бирида беш йиллик иш стажига эга фуқаро 55 ёшда пенсияга чиқмоқчи экани тўғрисида бўлган.
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсия турлари бор. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлгач, иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 55 ёшга тўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади.
“Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади”.
Аббос Эрқулов, туман пенсия бўлими ходими.