Футбол-2023: Йилнинг энг яхшилари тақдирланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Самарқандда ўтган йилда футбол бўйича ўтказилган республика ҳамда вилоят мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган футболчи ва мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футбол бўйича вилоят биринчилиги, “Болалар лигаси”, “Ёшлар лигаси”, оммавий, ҳаваскор ва профессинал футбол жамолари ҳамда республика мусобақаларида ғолиб бўлган футболчи ва уларнинг мураббийларига, шунингдек, Самарқанд футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган масъулларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси, вилоят футбол ассоциациясининг фахрий ёрлиқ, кубок ва медаллари топширилди.

- Жамоамиз қизларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши натижасида ўтган йил мини футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги”нинг республика босқичида ғолиб бўлдик, - дейди Жомбой тумани Нўш маҳалласининг “Нафис” қизлар футбол жамоаси мураббийи Гулҳаё Тожинурова. - Жорий йилда ҳам туманимизда спортга қизиқувчи ёшларни жамоамизга жалб қилиб, мусобақаларда иштирок этамиз ва бундан-да каттароқ ютуқларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM