МУНОСАБАТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Ижтимоий тармоқларда “Она фарёди дунёни тутди. Нахот, сиз эшитмадингизми?” номли видео мурожаат тарқалди. Мурожаатда Каттақўрғон тумани “Мўллакўрпа” маҳалласи “Талмарон” қишлоғида яшовчи Сайёра Примова бемор ўғли Шахзод Қўчқоровни ҳаётини сақлаб қолиши учун қуёш панели кераклигини билдирган. Бунга электр энергиясидаги кўплаб узилишлар бемор ўғлининг ҳаётига хавф туғдираётганлиги қайд этилган.

Ушбу мурожаат Каттақўрғон тумани ҳокимлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қўйидагилар маълум қилинади:
 
Фуқаро С.Примованинг ўғли Ш.Қўчқоров 2022 йилда Россия Федерацияси Хабаровский шаҳрида авто ҳалокатга учраганлиги сабабли Каттақўрғон тумани ҳокимлигига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Туман ҳокимлиги томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорликда фуқаро Ш.Қўчқоровни ватанимизга олиб келишга эришилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Сўнг, фуқаро Ш.Қўчқоров ўйига келтирилиб, доимий равишда туман тиббиёт бирмашмаси шифокорлари назоратига олинди. 

Бундан ташқари оиланинг қурилиши якунланмаган 2 та хонаси туман ҳокимлиги, 2-сектор штаби ва маҳалла аҳли саъйи-ҳаракатлари билан таъмирланиб, зарур шароитлар яратиб берилди. 

Шу билан биргаликда ушбу оилага туман ҳокимлиги, 2-сектор штаби ва маҳалла жамоатчилиги томонидан доимий равишда моддий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. 

Мурожаатда қайд этилган электр энергиясида узилишлар ўрганилганда, жорий йилнинг январ ойида туманда электр энергиясида чекловлар киритилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, электр тармоқларидаги баъзи техник сабабларга кўра, 32 минутдан 80 минутгача жами бир ойда 7 маротаба электр энергиясида узилишлар кузатилган. 

Юқоридаги таҳлиллар фуқароларимиз томонидан электр энергиясидаги айрим техник сабабларга кўра, қайд этилаётган узилиш сабаблари ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниб,  жамоатчилик ўртасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. 

Бугун юртимизда инсон қадрини ошириш ва аҳолимизни рози қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар айниқса, сўнгги йилларда энергитика соҳасида амалга оширилган ишлар фуқароларимиз томонидан уларнинг турмуш тарзида ижобий акс этаётганлигини шукроналик билан  билдиришмоқда. 

Шунинг учун асоссиз маълумотларга таянган ҳолда ижтимоий тармоқларда  жамоатчилик ўртасида нарозилик кайфиятини келтириб чиқарадиган ахборотларни тарқатмаслик мақсадга мувофиқдир.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM