Каттақўрғон тумани ҳокими Насриддинов Жамшид Тўлқинвичнинг туман ёшларига МУРОЖААТИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ассалому алайкум, Азиз ёшлар!

Туманимизнинг Ватанпарвар, фидойи ва шижоатли ёшлари,
хабарингиз борки
Каттақўрғон тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан сизларга йўлланган мурожаатни ўқиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролингиз тобора ортиб бораётганини яна бир бор ҳис қилдим.

Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши,
ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга улкан вазифаларни қўймоқда.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўтган йилнинг ўзида туманимизда “Ёшлар дафтари” орқали 2 346 нафар ёшларга 1 млрд. 819 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

“Ёшлар баланси” асосида минг 628 нафар “қизил” тоифадаги ёшлар 42 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига номма-ном бириктирилди.
Амалий чоралар натижасида уларнинг ҳаммаси “яшил” тоифага ўтказилди.

Ҳар бир маҳаллада “фуқаробай” тасдиқланган “Ёшлар бандлик дастурлари” амалга оширилиб, 3 069 нафар ишсиз ёшлар ва минг 953 нафар мактаб битирувчиларининг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ёшларнинг 211 нафар ёшларга тадбиркорликка лойиҳалари учун 3,165 млрд. сўм имтиёзли кредит, 181 нафар ёшларга деҳқончилик учун 54,3 гектар экин майдонлари ажратилди.

Маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда туманимизнинг 36 нафар ёшлари юқори натижаларни қўлга киритди. Жумладан, хотин-қизлар ўртасида спортнинг Стол тенниси йўналишида
“С-лига”да ғолиблик учун курашган туманнинг “Каттаминг” маҳалласида яшовчи Шавқиева Дилбар Бурхон қизи фахрли 1-ўринни қўлга киритиб маҳалла ҳудудида “Work-out” майдончаси қурилишига эришди.

Лекин, туманимизда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш, уларни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳаётда ўз ўринларини топишларига қаратилган ишларимизни янада такомиллаштиришимиз лозим.

Шу боис, жорий йилда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрамиз.

Бунинг учун, биринчи навбатда “Ёшлар дафтари” тизими орқали минг 659 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга асосий эътиборимизни қаратамиз.

“Ёшлар баланси” асосида 556 нафар давлат кўмагига муҳтож ёшларни 26 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига бириктириб, йил якунига қадар уларни тўлиқ “яшил” тоифага ўтказамиз.

Йил якунига қадар тадбиркорлик қилиш истагидаги
247 нафар ёшларимизнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш
учун млрд. 940 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратамиз.

Деҳқончилик қилиш истагидаги 356 нафар ёшларга 106,8 гектар унумдор экин майдонларидан ажратиб, ҳар бир ёшнинг йилига ўртача
20-30 млн. сўм даромадга эга бўлишини таъминлаймиз.

“Ёшлар бандлик дастурлари” орқали 13 та маҳаллани
ёшлар ишсизлигидан ҳоли ҳудудга, “Ҳаракатлар режаси” орқали
26 та маҳаллани ёшлар жиноятчилигидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.

Шунингдек, хорижда ишлаш истагидаги 795 нафар ёшларни мономарказ, касб-ҳунар маркази ва техникумда чет тили ва касб-ҳунарга ўқитиб, ташкиллаштирилган тартибда ривожланган давлатлардаги
хавфсиз ва юқори даромадли иш ўринларига юборамиз.

225 нафар битирувчиларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаймиз.

Хорижий тил сертификатига эга ёшлар сонини 10 минг 820 нафарга, ёш китобхонлар сонини 15 минг нафарга етказиш чораларини кўрамиз.

Бунинг учун ўқувчи ёшларимизни битта хорижий тил ва иккита касбга ўргатиш бўйича касб-ҳанар мактабларида барча зарур шароитларни яратамиз.

IT (Ай-ти) соҳасига қизиқиши бор 138 нафар ёшларни
“Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” лойиҳасига жалб қилиш орқали соҳадаги юқори даромадли ишлар билан таъминлаймиз.

Шунингдек, туманимизда 2 та мактаб, 3 та спорт майдончалари барпо этилади, та ёшлар ижод кўчаси, та “Креатив парк”, 2 та кутубхона ташкил этилади.

Олдимизга қўйган бу улкан режа ва вазифаларни амалга оширишда
Сиз азиз ёшларимиз биз билан бир сафда бўлиб бор куч ва имкониятингизни сафарбар этишингизга, ташаббусни ўз қўлингизга олиб, маҳаллангиз
ва тенгқурларингизнинг ҳаётини яхшилаш, туманимизни янада обод қилиш йўлида бор куч ғайратингизни аямаслигингизга ишонамиз.

Биз туман раҳбарлари Сиз азиз ёшларимизнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Лекин,Қарс икки қўлдан чиқади”, – деган доно нақлга таяниб,
Сиз азиз ёшларимиз ҳар дақиқанинг қадрига етиб, ўз устингизда тўхтовсиз ишлашингиз, китоб ўқишингиз ҳамда хорижий тилларни ўрганишни
“қатъий кун тартибингиз”га айлантиришингиз ҳамда туманимизда
амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлишингиз лозим.

Умуман олганда биз туман раҳбарияти сизларни доим қўллаб-қувватлаймиз. Туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга сиз ёшларни ҳам ташаббус ва фаоллик кўрсатишга чақириб қоламиз.

Чунончи, Президентимиз таъбири билан айтганда Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайманшундай экан мен сиз азиз ёшлардан фақат ва фақат юксак марраларни забт этишингизни сўраб қоламан

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM