Тиббий хизмат: аҳоли розилиги – асосий мақсад

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда унинг тасарруфидаги  бирламчи тиббиёт пунктларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини такомиллаштириш, айниқса, туманда она ва бола соғлигини мустаҳкамлаш, улар билан содир бўладиган ўлим ҳолатларини олдини олиш, бу борада кадрлар малакасини ошириш ҳамда ижро интизомида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чоралари кучайтирилади. 

Бу ҳақда Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сухроб Зайниев ва туман ҳокими Жамшид Насриддиновлар иштирокида ўтказилган учрашувда таъкидланди.

Йиғилишда аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, хусусий сектор ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди. Тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз уйғотаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли буйруғига асосан Худойқулов Воҳиджон Ёрқулович - Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача В.Худойқулов Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - амбулатор поликлиника мудири  сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM