Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Каттақўрғон туманининг барча ҳудудларида баҳорги дарахт экиш мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жумладан, бугун Каттақўрғон тумани Каттақўрғон-Жума йўлининг Омонкалхат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмига ушбу лойиҳа доирасида 5 мингга яқин мевали ва манзарали кўчатлар экилди. 

Мазкур тадбирда туман ҳокими Жамшид Насриддинов, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Самарқанд бошқармаси бошлиғи Шерали Юлдошев ва вилоят Нуроний жамғармаси раиси Шухрат Негматов, вилоят фермерлар Кенгаши раиси Аброр Раббимов, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этишди.  

Ҳозирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.‌‌

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM