13 нафар маъсул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

  Cовуқ ҳаво эшик қоқиши билан ахолини иситиш тизимига бўлган эҳтиёжи ортиши муқаррар. Бунда эса иситиш мосламаларидан тўғри ва хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда фойдаланиш масаласига фуқароларимиз томонидан тўлиқ амал қилиниши эса асосий масалалардан биридир.
        Шунинг учун ҳам бўлимимиз томонидан туман ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида профилактик тадбирларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Олиб борилган текширувлар натижалари бўйича ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган, ёҳуд Ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаётган 13 нафар раҳбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар 2млн. 169 минг 211 сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 130 та электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқланди.
Шунингдек, тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларда навбатчи ходимлар ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёргарликлари, эвакуация йўлларининг ҳолатини ҳамда ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ҳақида одамларга хабар берадиган мосламаларнинг созлигини аниқлаш мақсадида мазкур объектларда 58 маротаба тунги текширувлар ташкил этилиб, текширувлар давомида жами 163 та камчиликлар аниқланди ҳамда уларнинг асосий қисмини бартараф этилишига эришилди.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва газдан фойдаланиш қоидалари талабларини тарғиб қилиш, бу борада фуқароларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида жами 518 маротаба 4922 нафар фуқаролар билан учрашув ва йиғилишлар ўтказилди. 4 хилдаги эслатма, йўриқнома ва плакатлар ишлаб чиқилиб, фуқароларга тарқатилди.
Олиб борилаётган профилактик ишларга қарамасдан фуқаролар орасида этиборсизликка йўл қўйилаётганлариҳам учраб турибди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM