ҲОКИМ КУН БЎЙИ ДАЛА КЕЗДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов  қишлоқ хўжалигига алоқадор мутахассислар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасида  олиб борилаётган ислоҳатлар билан танишиш, ерга муносабатни ўзгартириш, янги иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ва даромадини кўпайтириш, туман иқтисодий қувватини ошириш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш  мақсадида кун бўйи дала кезиб, жойларда фермер, механизатор ва қишлоқ хўжалигига алоқадор кишилар билан учрашди. Шунингдек, тумандаги фермер хўжаликлари далалари ва қишлоқ хўжалик машина-трактор паркларида бўлиб, қишлоқ хўжалик техникаларини янги йилда чигит экиш мавсумига шайлиги, ғалла майдонларини ўз вақтида минерал ўғитлар билан ишлов берилганлиги, пахтадан бўшаган ерларни шудгорлаш ишлари қандай олиб борилганлиги, ариқ, зовур  ва каналларни қазилганликлари билан танишди.  Учрашувларда ҳосилдорлик сув, менерал ўғитлар, ерга ўз вақтида ишлов бериш билан чамбарчас боғлиқлиги айтиб ўтилди.

Туман ҳудудидаги барча машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларида ўтказилган учрашувларда кўтарилган вазифалар юзасидан ҳар бир қишлоқ хўжалик ходими чуқур мулоҳаза юритиб, ўз таклифларини билдириши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиниши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Жахонгир САФАРОВ.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM