Яхшидир аччиқ ҳақиқат...

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Каттақўрғон туман ҳокимининг 2017 йил 26 майдаги 1886-Қ-сонли қарори билан туманнинг “Омонбой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 41-мактабнинг ер майдонининг бир қисми туман ҳокимлиги заҳира ерлари ҳисобига қайтариб олиниб, фуқаро С. Эшқувватовга ҳаммом ва мини футбол майдони қуриш учун ажратиб берилган”, деб фуқаро М.Орипова туман прокуротурасига шикоят билан мурожаат қилган. Шикоятдада тумандаги 41-мактабнинг ер майдонлари қонунга зид равишда туман ҳокимлиги томонидан захирага олинганлиги кўрсатилган. М.Орипованинг шикоят аризаси юзасидан туман прокурори судга ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг  юқорида кўрсатилган қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
       Кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан Нарпай туман Маъмурий суди ишни кўриб чиқиб, 18.09.2019 йилдаги қарори билан Каттақўрғон туман прокурорининг аризасини қаноатлантиришни рад қилган. Шунга қарамасдан фуқаро М.Орипова юқорида кўрсатиб ўтилган важлари юзасидан бир неча бор тумандаги давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган. 
     Ушбу аризачининг шикояти юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида фуқаро М.Орипова ҳаммом ва мини футбол майдони қурган тадбиркор С.Эшқувватов билан опа-ука бўлиши, шикоятнинг асл сабаби бир неча йилдан буён уларнинг давом этиб келаётганлиги ўзаро жанжаллари эканлиги аниқланди.
   Ўзаро келишмовчилик сабаб суднинг тадбиркорга ер қонуний тўғри берилган деб чиқарган қарорини ҳам нотўғри топиб, яна шикоятбозлик қилишдан кимга фойда? Асл ҳақиқат шундай. Шунга айтадиларда “Яхшидир аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон”.
   
Каттақўрғон туман ҳокимлиги
 Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM