Қўштепаликлар номзод билан учрашди

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашига 22-Қўштепа сайлов округидан номзод Аъзамхон Бахрамов сайловчилар билан учрашди.

Номзоднинг ишончли вакили Шерхон Боймуродов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан яқиндан таништирди.
Депутатликка номзод Аъзамхон Бахрамов ўз чиқишида ўзининг сайловолди дастури, келгусида белгиланган вазифалар, уларни қандай амалга ошириш ҳақида атрофлича маълумот берди.
Учрашув давомида Аъзамхон Бахрамов сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.
Ўз мухбиримиз.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM