Аслида бариси бошқача...

Каттақўрғон тумани Қўштепа МФЙда яшовчи фуқаро Ўткир Маматқуловнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Самарқанд вилояти хокими номига ёзган Шикоят аризасида келтирилишича, Каттақўрғон туманидаги ,,Барҳаёт Барно дурдоналари”ва “Исмоил Ҳайит далалари" фермер хўжаликлари раислари давлат ерларини ўз мақсадлари йулида талон-тарож қилиб келаётганлиги баён этилган. Шунингдек, аризада фуқаро Тоғаев Жамшид томонидан эгаллаб олинган ер майдонига қурилган пахса деворни ҳанузгача бузилмай турганига шаъма қилинади.
Ушбу шикоят аризаси бўйича ҳолат ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К.Намозовнинг ушбу масала юзасидан Каттақўрғон туман ҳокимлигига юборган 2020 йил 20 январдаги №15/20-сонли хатига асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Тоғаев Жамшид томонидан ,,Барҳаёт Барно дурдоналари” фермер хўжалигининг 383-контуридаги қурилган пахса девор бўйича жавобгар томонидан янги очилган ҳолат бўйича ариза берилган ва бу аризага асосан  2017 йил 16 март куни суд иши янгитдан кўриб чиқилган.
Суднинг 2017 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Каттақўрғон туман ҳокимлигининг жавобгарлар Каттақўрғон туманидаги фуқаролар Чутбаев Жамшид, Чаққонов Нодиржон ва Тоғаев Жамшидларга нисбатан ноқонуний қурилган уй-жойларни буздириш ва эгаллаб олинган ер майдонини фермер хўжалигига қайтариш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция ёки кассация тартибида шикоят (протест) келиб тушмаган. Ҳал қилув қарори кучида турибди.

Кўринишидан, шикоят аризаси эгаси суднинг бу ҳал қилувчи қароридан бехабарга ўхшайди.  Акс ҳолда, фермер хўжалиги раислари ерни талон-тарож қилишмоқда, деб асоссиз гапирмаган бўлар эди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM