ТУМАН СУДЛАРИ 50-МАКТАБДА ДАРС ЎТДИ

Туман судлари тумандаги 50-мактаб ўқувчилари билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, халқаро майдонда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга, сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатни шакллантириш борасида суҳбатлашди. Шунингдек, иштирокчилар суд органлари фаолияти билан яқиндан таништирилди. 

 Учрашувда давомида туман суди раислари ва судьялари синфларга кириб, 2 соатдан дарс ўтишди. Дарс жараёнида ўқувчиларга суд-ҳуқуқ тартиботининг ривожланиш тарихи, судларнинг ихтисослаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясида суд ҳокимиятининг роли, жиноий жазони либераллаштириш, судга қадар бўлган босқичда суд назоратини амалга ошириш механизмлари бўйича тушунчалар берилди.
Сайёра Джумаева, 50-мактаб директори.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM