ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

6  февраль  куни  Олтинчи  чақириқ  Халқ  депутатлари  Каттақўрғон  туман  Кенгашининг  иккинчи  сессияси  бўлиб  ўтди. 
  Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг  ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилот  раҳбарлари, оммавий  ахборот воситалари  ходимлари иштирок  этдилар.
  Сессияга  Халқ  депутатлари  туман  Кенгаши раиси А.Бахрамов  раислик   қилди.

Сессия  кун тартибига қуйидаги  масалалар қўйилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 
8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида.

3.Туман прокурори О.Хожаевнинг “Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан 2019 йил давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан” ахбороти.
4.Каттақўрғон туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Отамуродовнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги ҳамда тезкор-қидирув йўналишлари юзасидан 2019 йил натижалари бўйича фаолият якунлари ва келгуси вазифалар тўғрисида ҳисоботи.
5. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди раиси Т.Алмаматов,  Фуқаролик ишлар бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К.Намазов, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий ишлар суди раиси Й.Норбеков ва Каттақўрғон туман Маъмурий суди раиси С.Солиевларнинг “Туманда жиноий, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий судлари фаолиятида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида” ахборотлари тўғрисида.
6.Каттақўрғон  тумани Адлия бўлими бошлиғи У.Ҳакимовнинг “2019 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича” ахбороти тўғрисида.
7. Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида. 
8.Каттақўрғон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Худайбердиевнинг Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик иш ҳақларига нисбатан устамалар, рағбатлантириш ва мукофот пуллари жорий этиш тўғрисида.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги  Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаевнинг Халқ қабулхоналарини  мурожаатлар билан ишлаши  ҳамда секторлар фаолияти тўғрисида.
10. Бошқа масалалар
   Сессия кун  тартибидаги  масалалар  юзасида  тегишли  қарорлар  қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM