Асоссиз миш-мишлар кимга керак?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ижтимоий тармоқларда кейинги пайтда қуйидаги мазмундаги асоссиз мурожаатлар пайдо бўлмоқда:
-  “Аслида ўтказилмаган шанбалик учун бир кунлик иш ҳақимиз ушлаб қолинмоқда”;
-  Маърифатпарварлар, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятларига ҳам ҳар ой пул ушлаб қолинмоқда”;
-  Каттақўрғонлик ўқитувчилар ёзишларича,  бир кунлик  иш ҳақи ушлаб қолишга розиман,  дея ариза олишмоқда экан.  
Ушбу масала бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасига қараб сизларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

Каттақўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти жамоатчилик асосида 2020 йил 05 феврал кунида туманда Халқ таълими бўлими ва унга қарашли барча мактаб директорлари ва ишчи ходимлари ўртасида йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун моҳияти ва “Сиз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзуларида давра сухбати ўтказилиб, ушбу мавзу бўйича саволларга тегишли жавоблар берилган. 

Бундан ташқари  туманда мактабларнинг ишчи ходимларига  ушбу жамиятларга жамоа тартибида аьзоликка қабул қилиш бўйича ҳам таклифлар  киритилди. Бу орқали мактаб ўқитувчиларини истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Маърифатпарварлар жамиятига аъзолик ҳам ихтиёрий асосида амалга оширилиб, ўз аъзоларини ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Унга аъзо бўлиш биринчи навбатда шахснинг ўзига кўпроқ фойда беради. Сабаби, жамиятга аъзо бўлганлар дам олиш сиҳатгоҳларига йўлланмалар олиши, ўтказиладиган турли тадбирлар учун керак бўлган совға-саломларни харид қилишдаги имтиёзлар ва моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шунинг учун ҳам уларни бу жамиятларга аъзо бўлишга мажбурлашяпти, деган фикр нотўғри.

Тумандаги бир қатор ташкилотларнинг Каттақўрғон туманида ижтимоий, маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаганлар, ёш оилалар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни, гиёҳвандликни тарқалишини олдини олиш, ёшларни соғлом турмушга қайтариш ва спортни ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, йўлларни таъмирлаш мақсадида туманда ҳайрия тадбирини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари асосида ўтган йилнинг 28-29 декабр кунлари туманда “Хайрия ҳашари кунлари” деб эълон қилинган ва у ихтиёрийлик асосида ўтказилган. Ҳеч ким ушбу хайрия ҳашарига мажбуран жалб қилинмаган ва меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш учун мажбурий ариза ёзишга мажбур қилинмаган.

Қолаверса, ушбу хайрия ҳашаридан тўпланадиган маблағ тўлалигича маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказиш, спортни ривожлантириш, аҳолининг моддий ва тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларига, қаровчисини йўқотганларга ёрдам кўрсатилиши учун сарфланиши кўзда тутилган. 

Туман ҳокимлигига бугунги кунга қадар ҳеч ким ушбу хайрия ҳашарига мажбуран жалб қилишгани ва унга меҳнат ҳақидан ўзининг розилигисиз маблағ ушлаб қолингани тўғрисидаги шикоят билан мурожаат қилгани йўқ.
 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги
 Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM