Диққат эълон!

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунининг 20-моддаси билан туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари туманлар ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириши белгилаб қўйилган.
Ҳурматли Каттақўрғон тумани фуқаролари Сизларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Очиқ бюджет" (openbudget.uz) ахборот порталидан рўйхатдан ўтиш орқали туманда юзага келаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз овоз ва таклифларинингизни беришда фаол иштирок этишингизни  сўраймиз. Энг кўп овоз берилган тадбир жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбир ҳисобланади ва туман маҳаллий бюджетини қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштиришга йўналтирилади. Овоз бериш жорий йилнинг 20 февралига қадар давом этади.

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM