Кимга фойда беҳуда жунун...

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда ижтимоий тармоқларда  “Ушбу  хабарни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани Чим қишлоғидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги гараждан “Тоза ҳудуд” корхонаси фойдаланади. Гараж чиқиндидан тозаланиб, дезинфекция қилинишини сўраймиз” мазмундаги хабар эълон қилинган эди. 
Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: 
Туман “Тоза ҳудуд” корхонаси ходимлари томонидан ушбу гараж доимий равишда тозаланиб, дизенфекция қилиб турилади. 
- Охирги пайтда корхонамиз номига ҳар хил бўлар-бўлмас постлар суний равишда ташкил қилиниб, эълон қилинмоқда. Бунинг фақатгина биргина сабаби, бор,- дейди “Тоза ҳудуд” корхонаси раҳбари Азиз Садриддинов. – Бу постлар орқасида сидқи дилдан ўз хизмат вазифасини бажармаганлиги  учун ишдан  бўшатилган  собиқ ходимлар турибди деб ўйлайман. Камчилик бўлса  тўғридан-тўғри ўзимизга  мурожаат  қилишлари  мумкин. Холисона танқид  бўлса,тўғри  қабул  қиламиз  ва камчиликни  тезда бартараф этамиз. Лекин, кимга фойда беҳуда жунун ва дунёга ғавғо солишдан?

“Тоза ҳудуд” корхонаси Каттақўрғон туман бўлими.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM