Албатта, панжараларнинг олиб ташланишини рамзий маънода халқимиз ва давлат идоралари ўртасида турган кўзга кўринмас тўсиқнинг олинганлиги ва ҳокимият органларининг шаффофлигини таъминлаш деб баҳолаш мумкин.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқаролар ва Каттақўрғон туман ҳокимлиги ўртасида сунъий тўсиқлар бўлмаслигига эришиш орқали уларга етарли шароитлар яратиб беришдан иборатдир.
Илгари панжара билан ўралган Каттақўрғон тумани ҳокимияти олдидаги ҳудуд дам олиш ва сайр қилиш масканига айлантирилади.
Айни пайтда Каттақўрғон туман ҳокимлиги биносининг ён-атрофлари ободонлаштирилиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.
Бу эса шаффофлик тезкор ахборот асрида аҳоли орасида туман ҳокимлигига нисбатан асоссиз, ноўрин фикрлар шаклланишига йўл бермайди.