КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ
08.07.2021 - 09:18Фуқаро Н.О.га 2018 йил 10 сентябрда паррандачликни ривожлантириш учун АТ “Халқ банки” томонидан 10 млн. сўм кредит берилган эди. Бироқ, ўтган вақт мобайнида қарздор кредит шартнома бандларини бажармади. Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди қарздорликни мажбурий тартибдан ундириш бўйича қарор чиқарди.