Туманда яна 90 нафар хотин қизларнинг бандлиги таъминланади
09.09.2020 - 20:28Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча заҳира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилган эди.