КАТТАҚЎРҒОНДА ТЕМИР-БЕТОН ПЛИТАЛАРИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун кенг шароит ва имконият яратишга қаратилаётган алоҳида эътибордан Каттақўрғон туманидаги тадбиркорлик субъектлари ҳам самарали фойдаланмоқда.

Каттақўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида тадбиркор Шерзод Одиловнинг “Сам Кат Сифат” масъулияти чекланган жамиятида турли хилдаги темир-бетон плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Юртимизда қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиб бораётгани натижасида қурилиш материалларига бўлган эҳтиёж ошмоқда, – дейди корхона раҳбари Шерзод Одилов. – Айниқса, қишлоқларда намунавий лойиҳа асосида барпо этилаётган уй-жойлар ва бошқа объектларнинг том қисмини ёпишда зарур бўлган темир-бетон плиталарга талаб жуда юқори. 

Шундан келиб чиқиб, “Сам Кат Сифат” корхонамизда қурилиш материалини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Корхонада йилига 7000 донагача темир-бетон плита тайёрланиб, қурилиш ташкилотларига келишилган арзон нархларда етказиб берилмоқда. Янги цехнинг ишга туширилиши билан 14 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM