КАТТАҚЎРҒОНДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ВА ДАФТАРЛАР ИЖРОСИ СЕКТОР ОРҚАЛИ МУВОФИҚЛАШТИРИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Каттақўрғон тумани 1-сектор штабида сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва тегишли ташкилотлар иштирокида туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов "Маҳаллабай” ишлаш ва дафтарлар ижросини сектор орқали мувофиқлаштиришни ташкил этиш” юзасидан йиғилиш ўтказди. 
 

 Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб,  туманда аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими ташкил этилди.

Ушбу тизимнинг афзалликлари шундаки, бириктирилган “Ишчи гуруҳлари” аъзолари ҳар бир маҳаллага бориб, у ерда тадбиркорлик муҳити ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга субсидиялар, микрокредитлар ажратилишини, беш ташаббус доирасидаги амалга оширилаётган ишлар янада жонлантирилишини, камбағалликни тугатиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб изчиллик билан амалга оширилишини, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича белгилаб олинадиган асосий вазифалар ижросини таъминлайдилар. 

Фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, ҳунармандчиликка жалб қилиш, ишга жойлаштириш ишлари ҳам ушбу аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизимида тўлиқ қамраб олинади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM