МТТнинг ҳолати суратдагидан тубдан фарқ қилади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Яқинда ижтимоий тармоқларда “Суратдаги бинони ташландиқ бостирма деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Бу – Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Зарқўрғон МФЙда жойлашган 35-сонли болалар боғчаси!” сарлавҳаси остида жойлаштрилган фото суратлар берилди.

Ушбу пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:   60 ўринли 35-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1975 йилда пишиқ ғиштдан қурилган мослаштирилган бинода жойлашган.

Ушбу мактабгача таълим ташкилоти  2020 йилда марказлашган иссиқлик тизими ўрнатилган  ва моддий техника баъзаси қониқарли.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотини 2021-2022 йилларда реконструкция қилиш учун давлат дастурига киритишга таклифлар берилган.

   Ижтимоий тармоқларда берилган фото суратлар аслида 35-сонли мактабгача таълим ташкилотининг  марказлашган иссиқлик тизимини таъмирлаш жараёнида, яъни 2020 йилнинг декабрь ойида олинган эски фото суратлар бўлиб, МТТнинг ҳозирги кундаги ҳолати суратдагидан тубдан фарқ қилади.

 Каттақўрғон Туман мактабгача таълим бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM