Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, яхши даромад оламан деган фуқаролар диққатига!

Ҳурматли фуқаролар “Zarafshon Lohmann Parranda” МЧЖ томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида таклиф билдирилган бўлиб, аҳоли ўртасида  паррандачиликни ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда тухум йўналишида парранда боқиш ва даромадга эга бўлиш учун имконият яратилмоқда. 

Бунинг учун ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар бир хонадонга 100 тадан 500 тагача парранда боқилиб, бир бош парранда нархи 80 минг.сўмни ташкил этади (бунда қафас - 10 минг.сўм, 1 ойлик озуқа емиш – 20 минг.сўм, товуқ – 50 минг.сўм)
Парранда боқган хонадон ўртача даромади 100 бош паррандага 1 млн.сўмдан, 500 бош паррандага 5 млн.сўмга даромад олиши мумкин.

Тухумни сотишда муаммолар юзага келганда корхона томонидан тухумлар бозор нархларида сотиб олинади, озуқа маҳсулотларини ҳам арзон нархларда берилади.

 

Image_elon: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM