“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–408-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Каттақўрғонда 15.2 миллиард маблағ эвазига 9 маҳаллада ички йўллар, 22.7 миллиард маблағ эвазига 22 та маҳаллада ичимлик суви ва 250 миллион маблағ эвазига 1 та маҳаллада 100 та таянч устунлари ва 2 дона трансформатор ўрнатилади.
“Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосидаги туб ислоҳотлар энг чекка қишлоқ ва ҳар бир хонадонга кириб бориши ва натижада халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлишини таъминлашдир.