Янгиликлар

Устувор вазифа: “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида фаолият юритиш

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

   Бугунги кунда Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган. Хўш, шу ўринда “Солиқчи — кўмакчи” тамойилининг мазмун-моҳияти нималардан иборат, деган ўринли савол туғилиши табиий. Энг аввало, иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейинги босқичда асосий эътибор тадбиркорлик субъектининг оёққа туриб олишига, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича кўмаклашишга қаратилади.

ТОҒ ЭТАГИДАГИ ОЛМОСВОНЛИКЛАР УЗОҒИ ЯҚИН БЎЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

"Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" тамойили асосида аҳоли саломатлигини сақлаш юртимизда устувор вазифалардан бирига айланди.

 Каттақўрғоннинг 19 та олис ва чекка ҳудудида контейнер усулида тиббий пунктлар ташкил этилмоқда.

Ободликка юз тутган "Янгиҳаёт": Кўчалари ёруғ, одамлари хурсанд бўлмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғондаги "Янгиҳаёт" – халқи меҳнаткаш маҳалла. Бу ерда “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 50 та замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM