Офтоб урганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?
06.07.2021 - 21:25Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошини ечиб, муздек сувда ҳўлланган чойшаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан холи бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.