Қонун устуворлиги таъминланади
04.02.2020 - 16:12Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида судьяларимизнинг адолатли ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани ҳақида илиқ фикр билдириб, "Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак... Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим" дея алоҳида таъкидлаб ўтди. Муҳтарам Президентимизнинг бу даъвати бизларни янада самарали ва адолатли ишлашга ундади.