Суд ҳужжатларини ижроси барча учун мажбурийдир
10.08.2021 - 14:23Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлари бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириб келинаётганлиги бунинг яққол исботи эканлиги барчамизга маълум.