ҲАЁТ ТОҒИГА ТИК ЮРИБ ЧИҚАДИЛАР - Ҳақиқатпарвар журналист, халқчил шоир, чин инсон Нафас Дўсановни ёд этиб
05.07.2021 - 10:05Нафас Дўсановни 45 йилча танидим. Шунча вақт бу инсонни кашф қилдим десам муболаға бўлмайди. Ҳар йили унда қандайдир бир олдин сезмаган хислатини илғагандай бўлардим. Ҳурматим, меҳрим ошиб борарди. Ёшимиз орасида беш йил фарқ бўлса-да, ҳаётининг сўнгги йилларида Нафас эка мени тенгдош, сирдош, яқин дўсти деб биладиган, адабий-бадиий ва ҳаёт жумбоқлари борасидаги баҳс-тортишувларда осон келишиб оладиган бўлгандик.