Кредит маблағлари вақтида қайтарилиши керак
13.11.2020 - 23:00 13 ноябрь куни Каттақўрғон тумани ҳокими в.в.б. Қиличбек Худойбердиев “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича туманда фаолият олиб бораётган тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга берилган имтиёзли кредит маблағларини белгиланган жадвал асосида ўз вақтида қайтарилишининг ҳозирги аҳволи бўйича йиғилиш ўтказди.