СУТНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ
14.09.2020 - 20:52Каттақўрғон туманидаги "Отажон ширинликлари" оилавий корхонаси томонидан 2-сектор ҳудудидаги М.Улуғбек маҳалласида сутни қайта ишаш корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда ушбу корхонада қатиқ, ёгурт, сметана, творог, қуюлтирилган сут, пишлоқ ва пишлоқ қаламчалари, қаймоқ, бринза ва 36 хил кўринишдаги музқаймоқлар ишлаб чиқарилади.