Янгиликлар

Март ойида Самарқандда халқаро анжуман ўтказилади

Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуман ўтказилади.

Бу йил буюк ватандошимиз, ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома Абу Мансур Мотуридий таваллудига 1150 йил тўлади.

АОКАга янги раҳбар тайинланди

Кеча, 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кенгайтирилган мажлис ўтказилиб, унда АОКА директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева ишдан кетгани маълум қилинган эди.

Янги тайинловга кўра, Саиджонов Дилшод Мадраҳимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев янги университет ҳақидаги қарорни имзолади

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4574-сон, 28.01.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилади. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM