Янги сайловлар-янги Ўзбекистон
16.12.2019 - 17:11Каттақўрғон туман маданият бўлими концерт залида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирларини ўтказишдан мақсад яқинлашиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларда барча фуқароларни фаол иштирок этишга чорлашдир.