ОДАМ САВДОСИ ЖИРКАНЧ ЖИНОЯТ
24.10.2022 - 15:24Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммолардан биридир. Афсуски, инсон ҳаётини тасарруф қилиш, уни олди-сотдига айлантириш айрим баднафс шахсларнинг доимий фаолиятига, мўмай даромад манбаига айланиб қолмоқда. Одам савдоси инсонни эркинлигидан маҳрум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишга маҳкум этиш, одамлар умрига зомин бўлишдек энг оғир ва жирканч жиноятлардан бири саналади.